У ростдан ҳам бўлганми?

0

Капитан Жек Читтак ростдан ҳам бўлганми?

2017 йилда Туркиянинг Daily Sabah газетасида машҳур «Кариб денгизи қароқчилари» кинофильми қаҳрамони капитан Жек Читтакнинг (Jack Sparrow) прототипи Жек Уорд исмли қароқчи эканлиги маълум қилинган.

Газетада ёзилишича, Уорд 1550 йилларнинг ўрталарида Англияда туғилган ва афсонавий қароқчи сифатида машҳур бўлган. Уорд бир куни Тунисга сузиб кетаётганида Ислом динини қабул қилган. Капитан қушларни яхши кўрганлиги сабабли унга Читтак лақаби берилган. Умрининг сўнгги йилларини Усмонлилар империясига хизмат қилиб ўтказган. Уорд шотландиялик ёзувчи ва сайёҳ Уилям Литгонинг эсдалик ёзувларида ҳам эслаб ўтилган. Ёзувчининг таъкидлашича, қароқчи дастлаб ғоятда ичкиликбоз бўлган, аммо Ислом динини қабул қилганидан кейин алкоголь ичишни батамом тўхтатган. Литгонинг сўзларига кўра, Уорд бошига салла ҳам ўраб юрган. Бундан ташқари, 1612 йилда инглиз драматурги Роберт Даборн томонидан ёзилган «Туркка айланган христиан» (A Christian turn’d Turk) драмаси ҳам айнан Уордга бағишланган. Унда муаллиф қароқчининг Ислом динини қандай қабул қилгани ҳақида ҳикоя қилган. Капитан Жек Читтак беш қисмдан иборат «Кариб денгизи қароқчилари» фильмлар сериясининг бош қаҳрамони ҳисобланади.

 

 

 

loading...