“Хотинимни шундоқ айлантирсам, белимни синдиради-ю!..” Йигитали ва Муқаддаснинг тоғ саёҳатидаги қўрқинчли трюклари

0

Актриса Муқаддас Саъдуллаева “Instagram” саҳифасига янги видеоролик жойлади. Унда Йигитали ва Муқаддаснинг тоғ саёҳатидаги фотосессияси жараёни акс эттирилган. Видеороликда Йигитали югуриб келиб Муқаддаснинг бош устидан сакраб ўтгани, шунингдек, хотинини азот кўтариб айлантиргани сингари лавҳалар акс этган. Буни кўрган эркак мухлисларидан бири: “Хотинимни шундоқ айлантирсам, белимни синдиради-ю!..” дея ҳазиломуз изоҳ қолдирган.
Муқаддас Саъдуллаеванинг ёзишича, тез кунда уларнинг янги фотосессияси тайёр бўлади. Бу эса ҳозирча фотосессия ҳақида қисқача видеоролик экан.