Хўрланган қизга нисбатан қўшимча маълумот берилди

0

Куни кеча ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда жисмоний имкониятлари чекланган аёлга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча тафсилотларини эълон қилди.

Хабарда айтилишича, 24 ёшли Моҳизода В.га шафқатсизлик қилинганлиги факти бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110 моддаси 2 қисми “в” банди (Қийнаш, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) бўйича жиноят иши қўзғатилган эди.

Қўшимча тарзда шуни маълум қиламизки, мазкур жиноятни содир этганликда гумонланувчи 28 ёшли Мумтозбегим Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 227 моддасига асосан қўлга олинди.

Бундан ташқари, Миробод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор томонидан Моҳизода В.га ҳимоя ордери топширилди.

loading...