Чиқиндилардан дам олиш маскани қурилади

0

Ҳинд океанида чиқиндилардан фойдалананган ҳолда сузувчи курорт ороли қурилади. Бу ҳақда «Bugun.uz» «Daily Mail» га таяниб хабар берди.

Маълум бўлишича, Ҳинд океанидаги чиқиндилар миқдорини камайтириш ғояси меъмор Маргот Красожевич томонидан таклиф қилинган. Лойиҳа муаллифининг сўзларига кўра, оролни қуришда биринчи навбатда учта ёғоч йўлаклар қурилади ҳамда уларнинг остига қум ва лойдан иборат бетон тўр билан қопланган қоплар ўрнатилади.

Оролга ташланган чиқиндилар қопларга йиғилади. Натижада улар орол йўлини кенгайтириш учун фудамент вазифасини бажаради.

«Ocean Plastic Resort» деб номланган сунъий орол Австралиянинг узоқ Кокос ороллари соҳиллари яқинида қурилади. У 2025 йилдан бошлаб сайёҳларни қабул қилади.