Дунёдаги энг қиммат сэндвич сотувга чиқади

0

АҚШдаги Диснейлендда жойлашган ресторанларнинг бирида дунёдаги энг қиммат сэндвич пайдо бўлади.

Мазкур сэндвич нархи 99,99 долларни ташкил этади. Уни Калифорния штатидаги Анахайм курорти менюсига киритиш режалаштирилган.

Егулик ичидан дудланган чўчқа гўшти, салями (колбаса тури), рукола (карамдошлар оиласига кирувчи ўсимлик), қуритилган помидор, Проволоне пишлоғи ва Маринара соуси ўрин олади. Будерброд қовурилган фокачча (итальянча буғдой нони) билан дастурхонга тортилади. Катта сэнвич 6—8 кишига мўлжалланган.

Шу орқали бир киши учун сэндвич нархи ўртача 14,49 долларни ташкил этади.

 

Шунингдек, менюда катта-катта қовурилган нон бурдалари ва улкан фрикаделкали Цезарь салати пайдо бўлади. Ресторан интерьери «Чумоли-одам ва ари» фильми сюжети асосида жиҳозланади.

«Korrespondent.net»

loading...