Нима сабабдан ҳомиладор аёлнинг иммунитети пасаяди?

0

Иммунитет ҳомилани организмда сақлаб қолиш учун пасаяди. Ҳомила аёл танаси учун генетик жиҳатдан бегона «жисм»дир. Аммо иммун тизими қоидага қарши бир муддат бу ёт жисм билан курашмай, аксинча уни ҳимоя антитаналари билан ўраб олади.

Шу билан бирга ҳимоя ҳужайралари сонининг кескин камайиши натижасида улар ўз вазифасини бажара олмай қолиши мумкин. Ҳомиладорлик вақтидаги бу жараён физиологик иммунитет танқислиги деб аталади.

«Соғлом ҳаёт»

loading...