Тошкент-Навоий йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Isuzu» автомобили ҳайдовчиси ухлаб қолгани сабаб Самарқандда ағдарилиб кетди

0

Бугун, 29 май куни соат 05:30 ларда Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи М-37А автомобиль йўлининг 35-км.да, «Тошкент-Навоий» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Isuzu» русумли юк автомобилининг ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, Зарафшон дарёсининг қирғоғига ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ЙҲХБ хабар берди.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмагани айтилмоқда.

loading...