ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)

0

Кеча юртимизнинг барча ҳудудларида коронавирус аниқланиб, бир нафар бемор вафот этди

2021 йил 28 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99844 (+264) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
6 нафари Андижон вилоятида,
2 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Жиззах вилоятида,
9 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
49 нафари Самарқанд вилоятида,
4 нафари Сирдарё вилоятида,
5 нафари Сурхондарё вилоятида,
14 нафари Фарғона вилоятида,
4 нафари Хоразм вилоятида,
43 нафари Тошкент вилоятида,
105 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
Бухоро вилоятида 4 нафар,
Жиззах вилоятида 3 нафар,
Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
Сирдарё вилоятида 13 нафар,
Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
Фарғона вилоятида 1 нафар,
Тошкент вилоятида 55 нафар,
Тошкент шаҳрида 171 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 95529 (+279) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 688 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3627 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

loading...