Энди Қора замбуруғ пайдо бўлди

0

Мисрда замбуруғ инфекцияси турига кирувчи мукормикоз (қора замбуруғ) билан касалланиш бўйича еттита ҳолат аниқланди. Бу ҳақда мамлакат шимолидаги Заказик университети ректори Усмон Шаалян беморлар даволанаётган шифохона комплексида маълум қилди.

Шааляннинг сўзларига кўра, мазкур инфекцияни юқтирган кишиларнинг барчаси Шарқия вилоятида яшайди, уларда замбуруғдан аввал бошқа касалликлар, жумладан, коронавирус билан оғриш туфайли иммунитет заифлашуви аниқланган.

«Беморларнинг уч нафарида мукормикоз билан зарарланган органларни олиб ташлаш бўйича операция ўтказилди, улардан бирининг аҳволи оғир, қолганлари барқарор», — деди ректор.

Ҳиндистонда сариқ замбуруғ билан касалланган биринчи бемор вафот этди. Нью-Деҳли атрофидаги Ғозиобод шаҳри касалхонасида COVID-19’га чалинган 59 ёшли беморга замбуруғ инфекциясининг уч тури — қора, оқ ва сариқ замбуруғ ташхиси ҳам қўйилган эди.

«Кунвар Сингх (бемор) даво муолажаларини олаётган эди, аммо у токсемия (тананинг токсинлар билан заҳарланиши) туфайли вафот этди. Текширув пайтида токсинлар таркибида оқ ва қора замбуруғдан ташқари сариқ замбуруғ инфекцияси ҳам топилди», — деди Harsh Hospital касалхонасининг отоларингологи доктор Тияги.

Шифокорларнинг фикрига кўра, илгари сариқ замбуруғ фақат судралиб юрувчиларда қайд этилган.

Шифокор касалхонада сариқ замбуруғ билан касалланган яна бир бемор даволанаётганини қўшимча қилди. «Мураднагар шаҳридан бўлган 59 ёшли Ражеш Кумарда ушбу замбуруғ мия яқинида топилди. Унинг ярим жағи олиб ташланди», — деди Тияги. Шифокорнинг таъкидлашича, ушбу беморда инфекцияланиш даражаси Кунвар Сингхникидан паст. Айни пайтда Кумар замбуруғга қарши дориларни қабул қилмоқда.

Шифокорларнинг фикрига кўра, бугунги кунгача Ғозиободдаги коронавирус беморларида «рангли» замбуруғларга чалиниш бўйича 65 та ҳолат аниқланган. Асосан, қора замбуруғ билан касалланган мазкур беморларнинг 31 нафари тузалган, 33 нафари турли касалхоналарда даволанмоқда, бир киши вафот этган.

Шу ҳафта Ҳиндистон Кимё саноати ва ўғитлар вазирлиги раҳбари Садананда Говда ўзининг Twitter’даги саҳифасида ҳиндистонлик шифокорлар мамлакатда 11 717 кишида мукормикоз касаллигини қайд этганини айтди.

Бундан ташқари, мамлакатда оқ ва сариқ замбуруғ касалликлари қайд этилган, аммо инфекциянинг ушбу турлари билан касалланганлар сони анча паст.

loading...