Киевлик йигит iPhone 12 олиш учун юзига дўкон логотипи тасвирланган татуировкани чиздирди(видео)

0

Киевда истиқомат қилувчи фуқаро iPhone 12 олиш учун юзига маҳаллий электроника дўкони iLounge логотипи туширилган татуировкани чиздирди, деб хабар беради Esquire.

Янги дўкон очилиши муносабати билан 18 ёшдан ошган исталган фуқарога iLounge логотипи туширилган татуировкани чиздириш ва бунинг учун совғани қўлга киритиш имконияти тақдим этилган. Акцияда жами тўққиз киши иштирок этган. Эълон қилинган суратга кўра, улар татуировкаларни қўл ва оёқларига чиздирган.

Вадим Породко юзига логотип чиздирган ягона талабгорга айланди. Бунинг учун у iPhone 12 ва бир умрлик VIP-мижоз мақомига эга бўлган, шунингдек, дўконнинг юзига айланган.

 

loading...