КИТОБ УЧУН 100 ДОЛЛАР

0

Бир ота қизига ҳар бир ўқиган китоби учун 100 доллар пул мукофоти бериши ваъда қилибди. Бу таклиф қизга жуда ёқиб, лекин китоб ўқишга ҳеч тоқати йўқ эди.

Қиз шу китобни қисқача сюжетини интернетдан топиб, икки вароқли матнни тўлиқ ёд олибди. Бу топқирлигини отаси сезиб қолмаслиги учун бир ҳафта ўқигандек юрибди.

Бир ҳафтадан сўнг «Отажон мен китобни ўқидим, энди 100 долларни берасизми?» деб сўрабди ва ёдлаган матнини чиройлик қилиб гапириб берибди.

Сўнг яна «Отажон энди 100 долларни берасизми?» деди.

Аммо отаси қизига кутилмаган жавоб берибди: «Сен китобни ўқимабсан, агар китобни ўқиганингда ичидаги 100долларни кўрар эдинг!».

loading...