Мана ўзбекнинг Ойбарчинлари

0

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 8 та медалга эга чиқди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг аёллар ўртасида финал беллашувлари ўз якунига етди.

Финалда 6 нафар Ўзбекистон вакиласи қитъа чемпионлиги учун рингга чиқди.

Финалчилар орасида Ситора Турдибекова (-57 кг) ўз жангини муваффақиятли ўтказиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Гуласал Султоналиева, Ситора Шогдарова, Навбаҳор Ҳамидова, Мавлуда Мавлонова ва Соҳиба Рўзметова эса кумуш медаль билан кифояланди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатини 1 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза, жами 8 та медаль билан якунлашди.

loading...