Менга сиздан бошқаси керак эмас

0

Бир яхши одам бир аёлга уйланмоқчи бўлибди. Аёл ҳам рози бўлибди. Никоҳ пайтида ҳалиги одам:
– Лекин менинг бир айбим бор, ғазабланган пайтимда бадхулқ бўлиб кетаман, – дебди.
– Сизни ғазабланишингизгача олиб борган одам сиздан-да бадхулқроқдир, – дея жавоб берибди зукко аёл.
Бу оқилона жавобдан лол бўлган ҳалиги одам аёл гапини тугатар-тугатмас:
– Мен орзу қилган аёл сизсиз. Менга сиздан бошқаси керак эмас, – деб юборган экан.

 

loading...