Пайнетдан пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

0

Шу йил 23 май куни Косонсой туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 23 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс, пайнет шаҳобчаси эшигини бузиш йўли орқали кириб, 2.470.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Косонсой тумани ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили, ТБ терговчиси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи 11-синф ўқувчиси содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати