Шифокор вафот этди

0

Тошкентда ЙТҲга учраган фуқаро шифохонада вафот этди

2021 йил 21 май куни тахминан соат 20.00 да Янгиҳаёт тумани Бинокор кўчасида «Lacetti» автомобилини (давлат рақами 01 751 АНА) бошқариб борган 1967 йилда туғилган Сергей С. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

ЙТҲ натижасида приёда – 1966 йилда туғилган Аслиддин Б. бадан шикастлари билан шифохонага етказилди.

Жорий йилнинг 27 май куни тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан Аслиддин Б. ҳаётдан кўз юмди.

Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

loading...