ZTE компанияси геймерлар учун ингичка Nubia RedMagic 6R смартфонини тақдим этди(фото)

0

ZTE компанияси ўзининг шўъба корхонаси орқали геймерлар учун янги смартфон — Nubia RedMagic 6R’ни тақдим этди, деб хабар беради «Afisha.uz».

Қурилма Full HD+ сифатни қўллаб-қувватлайдиган 144 герцли янгиланиш частотасига эга 6,77 дюймли дисплей билан жиҳозланган. Эълон қилинган энг юқори ёрқинлик — 770 нит. Шунингдек, RedMagic 6R’нинг ён томонидан триггерлар ўрин олган бўлиб, бу ўйинни қулай ва самарали бошқаришга ёрдам беради.

Аппарат ичидан Snapdragon 888 процессори, 6/8/12 гигабайт тезкор ва 128/256 гигабайт ички хотира ўрин олган. Аккумулятор сиғими 4200 мА/соатни ташкил этиб, 55 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга. Телефон оғирлиги 186 граммни, қалинлиги эса 7,8 миллиметрни ташкил этади. «Бу ҳозирда бозорда мавжуд энг ингичка ва енгил ўйин смартфонларидан бири ҳисобланади», — дейилади хабарда.

Nubia RedMagic 6R’га бешта камера ўрнатилган: 64 мегапикселли асосий, 8 мегапикселли кенг бурчак, 5 мегапикселли макро-модуль, 2 мегапикселли чуқурликни ўлчовчи датчик ва 16 мегапикселли фронтал камера.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи Monkey King ўйинидан илҳомланилган аппарат — RedMagic 6R Douzhe Sheng Buddha IP Limited Edition тақдим этилишини эълон қилган. У 12 гигабайт тезкор ва 256 гигабайт ички хотирага эга бўлади ва махсус қутида етказиб берилади.

 

Nubia RedMagic’нинг Хитойдаги расмий нархи:

  • 6/128 ГБ — 424 доллар;
  • 8/128 ГБ — 470 доллар;
  • 12/128 ГБ — 518 доллар;
  • 12/256 ГБ — 565 доллар;
  • RedMagic 6R Douzhe Sheng Buddha IP Limited Edition — 628 доллар.
loading...