Болаларда тунда сийдик тутолмасликнинг сабаби нима?

0

Болаларда сийдик тута олмаслик 5 ёшгача меъёрий ҳолат ҳисобланади. 5 ёшдан сўнг ҳам бу ҳолат давом этса, бу касаллик аломатидир.

– Сийдик тутолмаслик ўғил болаларда қиз болаларга нисбатан кўпроқ учрайди.

Сабаблари: генетик мойиллик, кунлик сийдик чиқариш циклининг бузилиши, бош ва орқа миянинг зарарланиши, психологик муаммолар, қўрқув.

 Нима қилиш керак? Мотивация, куннинг иккинчи ярмида суюқликни камайтириш, ухлаш олдидан албатта ҳожатга чиқиш ва шифокор кўригидан ўтиш.

«Соғлом ҳаёт»