Ҳар бир бола меҳр ва эътиборда!

0

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунинг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва мехр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

Шу муносабат билан, бугун 1 июнь – «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари Нукус шаҳрида жойлашган 4-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида муассасада тарбияланувчи болаларга байрам совғаси сифатида баскетбол, футбол ва волейбол тўплари, стол тенниси, шахмат, шашка ва бошқа-да ўзлари қизиққан спорт билан мунтазам шуғулланиш учун анжомлари совға қилинди.
Шундан кейин, муассасада тарбияланувчи болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, байрам билан табрикладилар.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here