МИБ: Узоқ вақтдан бери алимент тўламаганларга чора кўрилди

0

Мажбурий ижро бюроси Тўрақўрғон туман бўлими ва жиноят ишлар бўйича туман суди ҳамкорлигида бўлиб ўтган сайёр суд жараёнида ўз фарзандлари учун алимент маблағларини ўз вақтида тўлашдан қасддан бўйин товлаётган фуқароларнинг иши атрофлича кўриб чиқилди.
Фуқаро М.Н. Тўрақўрғон туманнинг Бекобод маҳалласида истиқомат қилади. Турмуш ўртоғи Н.Д. билан 2015 йилда ажраб кетган ва суднинг қарори билан 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун ҳар ойда иш ҳақи ҳамда топган даромадидан 1/3 миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган. Бироқ, олиб борилган ижро ҳаракатлари, тушунтиришларга қарамай қарздор ота вояга етмаган фарзандлари учун алимент маблағни қасддан тўламай келади. Кун ва ойлар ўтиб қарздорлик салкам 38 млн. сўмга бориб етади. Бюронинг туман бўлими томонидан қарздор ота юзасидан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди. Бўлиб ўтган сайёр суд давомида ҳар икки томонларнинг фикрлари эшитилиб, якуний қарор қабул қилинди. Унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Яна бир фуқаро А.Ғ. ҳам белгиланган мажбуриятга панжа орасидан қараган маъсулиятсизлик оталардан бўлиб чиқди. Бўлмаса, у фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2015 йилдаги қарори билан белгиланган ундирувчи Д.З. фойдасига 1 нафар фарзанди таъминотини ўз вақтида бериб келар эди. Давлат ижрочисининг тушунтиришлари, огоҳлантиришига қарамай салкам 36 ойдан ортиқ муддатда алимент тўламай келади. Бўлиб ўтган судда унга нисбатан ҳам ҳукм чиқарилиб, 15 суткалик маъмурий қамоқ чораси қўлланилди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here