NASA биринчи космик музлаткични яратди

0

NASA космосдаги астронавтларнинг ҳаётини яхшилашга хизмат қиладиган усулни қидирмоқда. Бунинг учун космик агентлик Премю университети (АҚШ) олимлари ва Whirlpool маиший техника ишлаб чиқарувчиси муҳандислари билан бирлашган — улар ҳамкорликда Халқаро космик станциядаги егуликларнинг узоқ муддат сақланишига хизмат қиладиган қурилмани яратди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Олимлар астронавтларнинг егуликларини ҳозиргидан икки баробар кўпроқ муддат сақлаш имконини берадиган космик музлаткични яратишга муваффақ бўлган. Бунинг учун муҳандислар паст гравитация шароитида ҳам ишлай оладиган модификацияланган мойсиз компрессор яратган.

Космик музлаткичнинг биринчи прототипи микротўлқинли печ ўлчамида бўлган — у бир неча бор астронавтлар вазнсизлик ҳолатини машқ қиладиган самолётлар ёрдамида микрогравитация шароитида синовдан ўтказилган.

Кейинги босқич — прототипни Халқаро космик станцияга юбориш. Космонавтлар музлаткич ишини реал шароитда синовдан ўтказиши ва у маҳсулотларнинг яроқлилик муддатини узайтиришга ёрдам бериш-бермаслигини аниқлашдан иборат.

loading...