Шифокор рецептисиз қабул қилиш хавфли бўлган 6 витамин

0

Бугунги кунда витаминлар деярли ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун универсал восита деб ҳисобланади ва улардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ҳар бир интернет порталида мавжуд. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, уларнинг кўпчилигини мутахассисга мурожаат қилмасдан қабул қилиш организм учун хавфли бўлиши мумкин.

D витамини

Препаратни назоратсиз қабул қилиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин: гиперкалсимия – қонда жуда кўп кальций тўпланиб қоладиган ҳолат ва унинг томирлар ёки юмшоқ тўқималарда чўкиши. D витаминини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш буйракда тошлар пайдо бўлиши ва ҳатто синиш хавфининг ортиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

E витамини

E витаминининг юқори дозалари қон ивишига халақит бериб, қон кетишига олиб келиши мумкин. Бу, айниқса, қонни суюлтирувчи дориларни, масалан, аспирин, шунингдек, геморрагик инсульт ёки жигар касаллигига чалинган одамлар учун жуда хавфлидир.

C витамини

Баъзи одамларда C витаминининг юқори дозалари диарея, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, гастрит, чарчоқ, қизиб кетиш, бош оғриғи ва уйқусизлик каби аломатларга олиб келиши мумкин ва уларни шифокор билан маслаҳатлашмасдан ичиш мумкин эмас. Сурункали жигар ёки буйрак касаллиги, подагра ёки буйраги тош туфайли билан оғриган инсонлар C витаминини юқори дозаларини қабул қилмасликлари керак.

А витамини ва бета-каротин

А витаминининг катта дозаларда назоратсиз ишлатилиши ҳомиладор аёллар учун, айниқса, дастлабки босқичларда хавфлидир. Чунки бу ҳомила етишмовчилиги хавфининг ортиши билан боғлиқ. Витамин антиоксидант хусусиятларига қарамай, узоқ вақт давомида А витамини, бета-каротин ва E витаминини истеъмол қилиш чекувчиларда ўпка саратони хавфи ортиши билан боғлиқдир.

Фолик кислота (витамин B9)

Янги ҳужайраларни шакллантириш учун жуда муҳимдир. Ҳомиладорликнинг бошида қабул қилинганда ҳомила таркибида мия ва умуртқа поғоналарида нуқсонларнинг олдини олишга ёрдам беради. Юрак касаллиги хавфини камайтириши мумкин. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, фолатнинг етарли миқдори ДНК хатоларини тўғрилаш орқали саратон ўсмаларининг ривожланишидан ҳимоя қилиши мумкин, аммо фолий кислотасининг кўплиги мавжуд ўсмаларнинг ўсишига ҳам ёрдам беради.

Витамин B6

Бир йил ёки ундан кўпроқ вақт давомида кўп миқдордаги B6 витаминини истеъмол қилиш периферик асабларга зарар етказиши ва суяк оғриғи, мушакларнинг заифлашиши, уйқусизлик, оёқ-қўлларидаги мушакларнинг мажбурий қисқариши ва юришнинг қийинлашувига олиб келиши мумкин.

Шундай қилиб, витаминларни қабул қилиш, баъзида ҳатто соғлиққа хавфли бўлиши мумкин. Витаминларни қабул қилишни бошлашдан олдин етишмовчилик аломатларини аниқлашда ёрдам берадиган шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

loading...