Meizu компанияси AMOLED экран, SIM-карта, NFC ва алюминий корпусга эга «ақлли» соатини тақдим этди

0

Қурилманинг орқа томони аллергияга қарши керамик юзага эга, корпуснинг ўзи шундай ишланганки, соатни таққан фойдаланувчи уни деярли сезмайди.

Гаджет бир кристалли 12 нанометрли Qualcomm Wear 4100 платформасида яратилган ва Android’га асосланган Flyme For Watch бошқарувига эга. Flyme For Watch’га 300 дан ортиқ муҳим ўзгартиришлар киритилган, жумладан, экрандаги кадрлар частотаси 60 герцга етказилган. Таъкидланишича, смартфоннинг соат билан синхронлашувида Андоирд ва iOS’дан ташқари, HarmonyОS ҳам мавжуд.

Meizu Watch’га SIM-карта ўрнатиш мумкин, шу сабабли фойдаланувчилар қурилмадан тўлиқ автоном фойдалана олади. Соатларнинг ўзи матнли хабарларни, қўнғироқларни қабул қилади ва юборади. Қизиқ жиҳати, металл ҳошия ичида LTE модемининг антенна чизиқлари йўқ, бироқ бу сигнал қабул қилиш сифатига таъсир кўрсатмаслиги керак.

Қурилмада, шунингдек, NFC модули ҳам бор — унинг ёрдамида харидларни амалга ошириш, шунингдек, эшикларни очиш мумкин. Meizu Watch уйқуни, стрессни ва қондаги кислород миқдорини аниқлай олади.

Соатлар автоном равишда 36 соат ишлай олади, аммо тез қувватланади — 45 дақиқада 100 фоиз. Қувватлантириш учун магнит қотиргичга эга митти уланиш станциясидан фойдаланилади — унга USB-C кабели уланади.

Meizu Watch’ни 1 июндан 235 доллар эвазига харид қилиш мумкин.

loading...