116 миллион сўмлик парфюмерия воситаларинин ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

0

Товар-моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Т.О. бошқарувидаги “УАЗ” автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 116  миллион сўмлик 5808 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here