Дубайга фоҳишаликка юбормоқчи бўлибди

0

ДХХ томонидан ўтказилган тадбирда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 3 нафар қизни Дубайга фоҳишаликка юбораётганлар ушланди.

Хабарга кўра, ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Урганч шаҳрида яшовчи 35 ёшли В.С. ва унинг Қўшкўпир туманида яшовчи 42 ёшли қариндоши С.В.лар хоразмлик 23 ёшли К.З., 23 ёшли Ж.О. ва 21 ёшли Р.Х.ларнинг ишончига кириб, уларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Бирлашган Араб Амирликларига юборишни режалаштирган.

Тадбир давомида В.С. ҳамда С.В. қизларни Урганч шаҳридан Тошкент шаҳрига автомашинада жўнатаётган вақтларида ушланган.

Аниқланишича, К.З., Ж.О. ва Р.Х.лар ўзларининг номига Тошкент–Дубай йўналиши бўйича сотиб олинган авиачипта ҳамда расмийлаштирилган виза харажатларини Дубай шаҳрида ишлаб, пул топганидан сўнг тўлаб бериши керак бўлган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида В.С. БААдаги жиноий алоқалари буюртмасига кўра, муқаддам бир нечта аёлларни фоҳишалик билан шуғуллантириш учун Дубай шаҳрига юборгани ҳам маълум бўлган.

Ҳозирда В.С. ва С.В.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...