Францияда ёнғин туфайли эмлаш маркази йўқ қилингандан сўнг жиноий иш қўзғатилди

0

Франция ҳукумати ёнғин натижасида COVID-19 эмлаш маркази қисман йўқ қилингани учун жиноий иш қўзғатилди.

Еuronews хабар беришича, ёнғин Франциянинг Гап шаҳридаги вакцина марказида содир бўлган. Шу боис, COVID-19 вакцина маркази Alp Arena муз саройига кўчирган.

Ҳодиса оқибатида бино бироз зарар кўрган бўлса-да, ўт ўчирувчилар зудлик билан уни бартараф қилган.

Шаҳар ҳокими Роже Дидье мазкур воқеа қасддан уюштирилган, дея даъво қилмоқда.

Гап прокурорининг айтишича, жиноят билан боғлиқ вазият тобора жиддийлашмоқда. Шу боис, суд тергови маҳаллий полицияга топширилган.

Терговчилар, шунингдек, Гапдаги ёнғин май ойида Нёнсдаги эмлаш марказида содир бўлган воқеа билан боғлиқми ёки йўқми деган саволни бермоқда.

tarjumon.uz

loading...