Huawei компанияси HarmonyOS, учталик камера, 29 та антенна, 8 та динамик ва кенг сиғимли аккумуляторга эга планшетини тақдим этди(фото)

0

Huawei компанияси 2 июнь куни HarmonyOS операцион тизимида ишлайдиган биринчи планшетини тақдим этди. У Huwei MatePad Pro номини олган, деб хабар беради IXBT.

Huawei MatePad Pro 12,6 дюймли OLED-экран билан жиҳозланган бўлиб, у планшетнинг олд панелини 90 фоизини эгаллаган. Экран ҳошияларининг эни 5,6 миллиметрга тенг бўлиб, пикселлари сони 2560х1600. Энг юқори ёрқинлиги 400 кд/метр квадрат. Экран DCI P3 рангли маконнинг 100 фоизини эгаллаган ва TÜV-сертификатига эга.

Қурилма магний-алюминийли қотишмадан иборат ингичка ва енгил корпусга эга бўлган. Huawei MatePad Pro’нинг оғирлиги корпус қалинлиги 6,7 миллиметр бўлган ҳолда 609 граммни ташкил этади. Қурилма 5 нанометрли Kirin 9000E бир кристалли тизимида яратилган бўлиб, 22 ядроли Mali-G78 график процессори ва сунъий интеллект дастурлари учун алоҳида NPU процессорга эга.

Планшет Wi-Fi 6+ модули билан жиҳозланган бўлиб, у маълумотларни сониясига 1,6 гигабит тезликда юклаш имконини беради. Huawei MatePad Pro 29 та антеннадан иборат бутун бошли гуруҳга эга бўлган бўлиб, улар корпус материали инобатга олинган ҳолда шундай жойлаштирилганки, сигнал доим барқарор бўлади, планшет бир антеннадан бошқасига тез ўтади.

Huawei MatePad Pro’га асосий тасвир датчиги 13 мегапикселл, 8 мегапикселли кенг бурчак, шунингдек, чуқурликни ўлчашга қодир 3D-сенсорга эга бозордаги илк учталик камера ўрнатилган.

Бундан ташқари, у юқори баландликда ҳам овоз сифатини таъминлай оладиган саккизта динамик билан жиҳозланган.

Планшетга ўрнатилган аккумуляторнинг сиғими 10 050 мА/соатни ташкил этади — бу тинимсиз видео кўрилса 14 соатга, веб-браузердан фойдаланилса 9 соатга ва кутиш режимида 17 кунга етади. 40 ваттли тезкор қувватланиш ва 27 ваттли симсиз қувватланиш функцияларига эга. Тўлиқ қувватлантириш 2 соату 10 дақиқани талаб этади.

HarmonyOS операцион тизимидан фойдаланиш планшетни бир вақтнинг ўзида смартфон, «ақлли» соатлар ва телевизор билан ишлашни қулайлаштиради. Шунингдек, планшетдан компьютер экрани ёки иш маконини кенгайтиришда фойдаланиш мумкин. Бунда MatePad Pro мисол учун график планшетга айлана олади.

Планшет нархи Европада 800 еврони ташкил этади.

loading...