Ўт-тош касаллигининг белгилари қандай?

0

Ўт суюқлигининг асосий вазифаси – ёғларни ҳазм қилишда иштирок этиш.

– Ўт-тош касаллигини келтириб чиқарувчи сабаблар қуйидагилар: пигментлар ва ёғлар, сафро инфекциялари, организмда холестерин, кальций тузлари ва айрим оқсиллар алмашинувининг бузилиши.

– Белгилари: Ўнг қовурғалар остида оғриқ, бу баъзан ўнг елка, ўнг курак ости ва бўйин томонга тарқалиши мумкин. Айниқса, аччиқ, ёғли ва зираворли таомлар истеъмол қилганда, узоқ вақт эгилиб ишлагандан кейин оғриқ пайдо бўлади.

-Бу касаллик асосан жарроҳлик йўли билан даволанади, касалликнинг оғир асорати меъда ости безининг ўткир яллиғланишига олиб келиши мумкин.

«Соғлом ҳаёт»