18 ёшли ўсмир дўконда ўғирлик содир этди

0

Шу йил 28 май куни, Косонсой туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 27 май кунига ўтар кечаси, номаълум шахс, Косонсой тумани марказидаги буюм бозорида жойлашган дўкони эшигини бузиб кириб, умумий нархи 1.320.000 сўмлик кийим-кечакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Косонсой тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ТБ терговчиси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, шу туманда яшовчи, 2003 йилда туғилган йигит содир этганлиги аниқланган ҳамда ундан далилий ашёлар олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...