Ҳеч нарса талаб қилинмайдиган мусобақа

0

Жанубий Кореяда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Space out мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа иштирокчилари дам олиш учун шаҳар шовқинидан узоқдаги ўрмонга боради ва энг хотиржам дея топилган инсон тақдирланади, деб хабар беради Esquire.

Мазкур мусобақа 2014 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Иштирокчилар 90 дақиқа давомида шунчаки «дзен»га эришиши ва кундалик ташвишлардан чалғиши даркор, яъни ҳеч нарса қилмаслик керак. Ўнлаб иштирокчиларни томошабинлар ва ҳакамлар кузатиб боради.

2021 йилда коронавирус сабаб мусобақа иштирокчилари сони 80 кишидан 30 кишига қадар қисқартирилган. Биринчи ўрин 34 ёшли сартарошга насиб этган. Кумуш медалга эса 2019 йилда ғолибликни қўлга киритган Li Radde эга чиққан. У Сеулдаги инглиз тилида олиб бориладиган радиода бошловчи бўлиб ишлайди, мусобақада иштирок этиш учун мотоциклда Чеджу оролига қадар 10 соат юриб келган.

loading...