Ловия харид қилишда ёрдам беришни ваъда қилган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

0

Яшнобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2020 йил апрель ойида 35 ёшли Севара И. 37 ёшли Аброрходжа З.га ловия харид қилишда ёрдам беришини ваъда қилган ва ундан 15.180.000 сўм олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

loading...