Наманганда 1-босқич талабасига жиноят иши қўзғатилди

0

Жорий йил 28 май куни, Поп туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 18:30 ларда, Поп шаҳар Мустақиллик маҳалласи ҳудудидаги истироҳат боғида кетаётган вақтида нотаниш шахс, уни тўхтатиб қўлидан нархи 800.000 сўмлик “LG Х4+” русумли уяли телефон аппаратини олиб қўйиб, воқеа жойидан кетиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп шаҳрида яшовчи, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт университетининг 1-босқич талабаси, 2002 йилда туғилган йигит содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here