Саховатли инсон

0

Ибодулла Мирзаев Ургутнинг Мўминобод қишлоғида туғилган. Олтмишинчи баҳорини нишонлаётган бу инсон ҳозирги пайтда Жомбой туманидаги  “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Икки ўғли ва икки қизи ота тарбиясига монанд элига хизмат қилиш билан банд, шириндан шакар беш нафар набиралари бор.

Маҳалла аҳли билан суҳбатлашсангиз, Ибодулла аканинг очиқ кўнгиллиги, саховатли ишларга ҳамиша бош эканлиги ҳақида гапиради. Дарвоқе, шундай. Ибодулла Мирзаев саховатидан маҳалладошлари, қишлоқдошлари мамнун. У мактаб ва масжидни таъмирлаш, қабристонни ободонлаштириш ишларида фаоллик кўрсатди, кам таъминланган оилаларга кўмак беришда  маблағини аямади.

Бундан ташқари, Иболулла ака  қишлоқдаги мактабгача таълим даргоҳига ҳомийлик қилди. Унинг маблағи ҳисобига  боғчада тарьияланаётганкичкинтойлар сони 70 тадан 360 тага етди. И.Мирзаевсаховатидан фермерлар ҳам мамнун. Негаки, у фермерларга минерал ўғитлар етказиб берилишига ҳам муносиб ҳисса қўшганлардан.

Хуллас, саховатли инсон Ибодулла Мирзаев ҳамиша ҳамқишлоқлари хизматида.

Алимардон ХУДОЙҚУЛОВ

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here