Тошкентда қатор кўчалар вақтинчалик ёпилмоқда

0

Триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Тошкентда қатор кўчалар вақтинчалик ёпилмоқда.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, йўлларнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун 5-6 июнь кунлари соат 06:00дан 13:00га қадар ёпилади.

Улар:

  • КҲАЙ — Чингиз Айтматов кўчасидан Кўргазма кўчасигача;
  • Кўргазма кўчаси — КҲАЙ кўчасидан Корхожиота кўчасигача;
  • Корхожиота кўчаси — Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасигача.

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

 

loading...