Фарғоналик она-болалар Термизда аёл кишини чув туширди

0

Фароғат (исми ўзгартирилган) асли фарғоналик. Аммо тирикчилик умидида қизи билан Термиз шаҳрида яшайди.

Бир куни улар шаҳардаги Тупроққўрғон маҳалласида жойлашган “Заргарлик маркази”га келишди ва бу ерда тилла тақинчоқлар савдоси билан шуғулланувчи Маҳлиё билан танишиб қолишди. Аввалига она-бола Маҳлиё билан самимий суҳбатлашишди ва суҳбат асносида 9800000 сўмлик турли хил тилла тақинчоқларни олишди. Пулини эса эртаси куни олиб келиб беришларини айтиб, ишонтиришди. Аммо она-бола фирибгарлар тақинчоқларни олиб, шу кўйи ғойиб бўлишди.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here