КЕЛИНГ БИР КУЛИШАЙЛИК !!!

0

***

— Бўривой, сен дадангни яхши кўрасанми, ойингними?

— Бизда бу масалада бошқача йўл тутилган. Дадам ойимни яхши кўради, мен аралашмайман.

 

***

— Ўғлим, мактабни тугатганингдан сўнг албатта врачликка ўқигин!

— Дада, бу нима деганингиз? Мен, ахир, пашшаниям ўлдира олмайман-ку!

 

***

— Эшматвой, бугун қандай савоб иш қилдинг? Синфдошларингга гапириб бер-чи!

— Эрталаб дадамни сафарга кузатиш учун вокзалга боргандим. Қарасам, бир одам поезддан кеч қолиб, югуриб кетаётган экан. Итимни қўйиб юборгандим, ўша одам поездга бирпасда етиб олди.

 

***

Фил сичқонга тикилиб туриб деди:

— Сен дунёдаги энг жирканч ва ифлос ҳайвонсан!

— Илтимос, қайтариб юборинг! Мен шу гапларни ўзим ёмон кўрадиган бир бургага айтмоқчи эдим.

 

***

Кинотеатр омборида сичқон кинотасмани ейиш билан банд эди. Шериги сўради:

—Хўш, яхши фильммикан?

— Э, китоб ҳолида яхшироқ эди.

 

***

Сичқон ҳаммаёғи тирналган, лойга ботган ҳолда уйига қайтиб, оила аъзоларига деди:

— Одамлар “Қора мушук йўлингни кесиб ўтса, бахтсизлик юз беради” деб бекорга айтишмас экан.

 

***

Чумоли ва фил разведкага чиқишди.

Чумоли:

— Фил! Ёт! Душманлар мени пайқаб қолишди!

 

***

Икки сичқон дискотекадан қайтишарди. Бири иккинчисига деди:

— Бугун менга тоза чармдан куртка, шим кийган, икки юзи қип-қизил йигит гап отди.

— У кўршапалак-ку!

— Нима? Нега унда менга учувчиман деди?

 

***

Болакай мактабдан қайтгач, отаси ундан сўради:

— Хўш, бугун неча баҳо олдинг?

— Тўрт.

— Нега беш эмас?

— Вой, бугун тўрт соат дарс бўлди холос-да!

 

***

Муаллим ўқувчилардан сўради:

— Болалар, қайси қуш тухум қўймайди?

—Какку.

— Нега?

— Чунки, у соатнинг ичида ўтиради.

 

***

Биринчи сентябр. Биринчи синф. Муаллима деди:

— Болалар, сизлар мактабимизга илк бор қадам қўйдингиз. Бу ерда жим ўтириш керак. Ниманидир сўрамоқчи бўлсангиз, секин қўл кўтаринг!

Шунда бир ўқувчи секин қўлини кўтарди.

Муаллима:

— Нимадир сўрамоқчимисан?

— Йўқ, система қандай ишлашини текшириб кўрмоқчиман.

 

 

loading...