Тошкентда йирик ЙТҲ содир этган 21 ёшли ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетди. У қидирилмоқда

0

Аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Байналминал кўчасида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида ёзган эдик. Маълум бўлишича, воқеа айбдори қидирилмоқда.

Пойтахт ИИББнинг маълумот беришича, ЙТҲда қуйидаги автомобиллар иштирок этган.

– 57 ёшли Абдунаби И. бошқарувидаги “Mercedes-Benz” (давлат рақами 01 G 445 DB);

– 43 ёшли Сергей Г. бошқарувидаги “Nexia-3” (давлат рақами 01S 254 MB )

– “Lacetti Gentra” (давлат рақами 01 597 СВА). Мазкур автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Кейинчалик унинг бошқарувида 21 ёшли Аюб А. бўлгани аниқланган.

Бошқарманинг маълум қилишича, Сергей Gentra ҳайдовчиси қоидаларни бузган ҳолда қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетганини айтган ва шунинг натижасида воқеа содир бўлган. ЙТҲдан сўнг “Mercedes-Benz” ҳайдовчиси ва унинг йўловчилари 4 ойлик ҳомиладор 35 ёшли Зульфия М. ва Рамил М. ҳамда вояга етмаган 5 ёшли С.Р. ва 36 ёшли Садриддин Б.лар шифохонага етказилган.

Ҳолат юзасидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.

loading...