Трамп: «Ким Чен Инга Байденнинг тиши ўтмайди»

0

«АҚШ президенти Жо Байден Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан тил топишмайди», деди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ва унинг ўзи Шимолий Корея раҳбари билан яхши муносабатда бўлганлигини айтди.

«Бу бироз кескин бошланди, лекин биз яхши муносабатда бўлдик (Ким Чен Ин билан – таҳр.)», деди Трамп Шимолий Каролинада республикачилар съездида. Унинг қўшимча қилишича, АҚШнинг амалдаги президенти Шимолий Корея раҳбарини ёқтирмайди, шунинг учун у билан гаплашадиган одам йўқ.

«У (Ким Чен Ин – таҳр.) – бу бошқа турдаги йигит, у билан гаплашиш учун бошқа турдаги йигит керак, аммо биз уни четлатдик», деди Трамп.

Трампнинг айтишича, у президентлиги даврида Шимолий Корея билан муқаррар кўринадиган урушни тўхтатган.

iz.ru

loading...