Бугун айрим жойларда шамол ва чангли бўрон кузатилади

0

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 38-43°, жанубда баъзи жойларда 44-46° гача бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 40-42° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 26-31° бўлади.

 

loading...