Гилос арзонлашади. Нега?

0

EastFruit нашри маълумотларига кўра, Ўзбекистонда гилос терими мавсуми якунланишига узоғи билан 7—10 кун қолган. Мамлакатда 2021 йилги гилос мавсуми бошида нархлар ўтган йилгига нисбатан анча юқори нархда бошланганига қарамай, айни вақтда ушбу меванинг нархи 2020 йилнинг мос даврига яқинлашиб келмоқда.

 

Нашр экспертларининг ҳисоблашича, гилос нархи бундан кейин ҳам тушиб боради. Бундан ташқари, нарх пасайиши шу йўсинда кетаверса, мавсум охирига бориб гилоснинг улгуржи нархи 2020 йилнинг 10—15 июнларига қараганда ҳам арзонлашиб кетиши мумкин. Бошқача айтганда, жуда юқори нархлар билан бошланган 2021 йилги масум жуда арзон нархлар билан якунланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистондаги мавсум ўтган йилгига нисбатан 10 кун кейинроқ бошланган, гилосларнинг биринчи улгуржи партиясини нархлари 2020 йил билан таққослаганда 35 фоиз қимматроқ сотилган.

2021 йилнинг 27 май ҳолатига кўра, 26 миллиметр калибрдан кичироқ гилослар нархи 25 фоиз, йирик калибрлиси эса 46 фоиз қимматроқ. Бироқ бир ҳафта ичида гилоснинг улгуржи нархи ўтган йилгига тенглашиб қолган.

Ўзбекистонда гилос нархи нима сабабдан кескин тушиб кетди?

Ўзбекистонлик боғбонларнинг сўзларига кўра, сўнгги 5—6 кун ичида гилосга бўлган талаб камайган. 4 июнь ҳолати бўйича Фарғона вилоятида (гилос ишлаб чиқарувчи йирик вилоятлардан бири) фермерларга трейдерлар томонидан таклиф этилаётган нарх қуйидагича: сортировга қилинмаган гилоснинг килоси учун 0,50—0,66 доллар ва калибрлари ҳамда нуқсонлари билан сортларга ажратилган бир килограмм гилос учун — 0,95 доллар атрофида.

Трейдерлардан бирининг таъкидлашича, Россия бозорида гилосга бўлган талабнинг тушиб кетишига, мамлакатга Туркия, Эрон ва Озарбайжон томонидан етказиб бериш кескин ошгани сабаб бўлмоқда. Афтидан, бу Ўзбекистоннинг ички бозоридаги гилос нархига ҳам босим ўтказмоқда, чунки бозорга ушбу мевалар кўп кела бошлаган.

EastFruit экспертларининг фикрича, Ўзбекистонда гилос нархининг арзонлашуви прогнозлари истеъмолчиларни хурсанд қилади, бироқ боғбонларни эмас. Об-ҳаво маълумотларига кўра, 4—12 июнь оралиғида Фарғона вилоятида ўртача ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 39 даражага етади, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 9 даражага юқори демак. Бу эса гилосларнинг тезроқ етилиши ва уларнинг теримини тезлаштиришга олиб келади.

Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, иссиқ об-ҳаво меваларнинг тезроқ бузилишига олиб келади, чунки гилосни тез совутиш учун ускуналар билан таъминлаш ишлари Ўзбекистонда жуда паст даражада қолмоқда.

Бу омилларнинг барчаси, экспорт қилувчиларнинг суст талаблари билан биргаликда нархга босим ўтказади. Экспортчилар гилосни Ўзбекистон учун асосий савдо бозори бўлган Россия бозорига сотиш учун унинг нархини пасайтиришга тўғри келади.

loading...