Муаммо автомобиль қимматлигидамас, муаммо одамлар кам пул топишида — Алишер Қодиров (видео)

0

“Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров Кирилл Альтманнинг Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида UzAuto Motors бўйича уни нотўғри тушунишларини маълум қилди.

“Халқ автомобиль сотиб олиш учун етарли пулга эга эмаслигидан жабр кўряпти. Муаммо автомобиль қимматлигидамас, муаммо одамлар кам пул топаётганида. Харидорлик қобилияти паст.

Одамлар ҳалол ишлаб топган пулларига сифатли автомобиль сотиб олишга ҳақли. UzAuto Motors’нинг очиқдан-очиқ қиммат машина сотишлари тарафдоримасман. Ўзбекистонда рақобатбардош автомобилсозликка босқичма-босқич ўтилиши тарафдориман”, – дейди партия раҳбари.

loading...