Республика таълим маркази болалар учун энг яхши браузер ўйинлар рўйхатини эълон қилди

0

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази 7 июнь куни болалар учун энг яхши браузер ўйинлар рўйхатини эълон қилди.

Хабарга кўра, улар инглиз тилида бўлгани учун болаларнинг хорижий тилларни ўрганишига ҳам фойдали бўлади. Улар рўйхатига қуйидагилар киритилган:

Lego. Aсосан, боғча ёшидаги ва 1-2-синф ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, ўйин таркибида ҳаракат, стратегия, ижодкорлик ва мактабгача тарбия мавзусидаги ўйинлар мавжуд.

NASA болалар клуби. AҚШнинг NASA космик агентлиги болалар учун NASA болалар клубини ташкил қилган. Ушбу веб-сайт қатор қизиқарли ўйинларни ўрганишга имкон беради. Веб-сайтда худди шу нарса учун алоҳида бўлим мавжуд. Ўқув ўйинлари ҳақиқий астрономик ва миссия маълумотларига асосланган. Бу ўйинларни ўйнаш орқали болалар халқаро космик станцияни яхшироқ тушуниши мумкин. Шунингдек, сайтдан болалар учун ракеталарни бўяш тажрибасидан баҳраманд бўлиш имкониятини берадиган қизиқарли ўйинлар ҳам ўрин олган.

Poptropika. Ўйин жараёнида болаларга босқичма-босқич ўйинларни ўйнаш, амалларни бажариш ва энг охирида комиксларни ўқиш керак бўлган оролларга саёҳат қилиш таклиф қилинади.

Боб ва қурувчилар. Бу ўйин архитектурага қизиқувчи болалар учун айни муддао. Ўйин қаҳрамони Бобнинг қурилиш ишларидаги ва қурувчилар билан бирга ўтказадиган саргузаштлари орқали болалар кўп нарсаларни ўрганиши мумкин.

Сусам кўчаси. Бу ўйин табиатга, ҳайвонот оламига қизиқувчилар учун жуда фойдали бўлиши мумкин. Болалар уни ўйнаш орқали қайси ҳайвон қаерда яшаши, унинг танаси қандай тузилгани, қандай озиқланиши ҳақида билиб олади.

Сеҳрли автобус. Болалар сеҳрли мактаб автобусига чиқади ва саёҳатлар давомида тасаввур олами ва ижодкорлигини бойитиш имконига эга бўлади. Ўйин қаҳрамони Физле хоним уларга саёҳат давомида табиат ҳодисалари, инсон танаси, денгизу осмон ва бошқа шунга ўхшаш бошқа кўп нарсаларни билиб олиши учун яхши шерик бўлади.

 

loading...