Самарқандда ИИБ ходимининг хотини машинада фуқарони уриб юбориб, қочиб кетди

0

“Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ИИБ ходими ўз машинасида одам уриб ўлдирганлиги яширилмоқдами?” сарлавҳаси остида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан  Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати изоҳ берди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 31 март куни соат 21:20 ларда Пайариқ тумани “Эмалач” қишлоғида яшовчи фуқаро З.С., турмуш ўртоғи (Иштихон тумани ИИБ ходими) Х.С. нинг номида бўлган “Matiz” русумли автомашинани Пайариқ туманининг  «Жавшарота» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида бошқариб келиб, шу йўлда кетаётган Д.Ж. ни уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Кўрсатилган муолажаларга қарамай Д.Ж. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пайариқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми (одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here