Сиз буни билармидингиз?

0

Тузхўрлик. Емишингиздаги туз қанча кўп бўлса, юрак – қон томир касаллигига чалинишингиз хавфи шунчалик кўпаяди.

Уйқусизлик. Кечқурунлари 4 соатдан кам ухлаш организм фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. “Сифатсиз” уйқу эса семиришга сабаб бўлади.

Ёлғизлик. Севимли ва яқин кишиларингизнинг ёнингизда бўлиши иммунитетни мустаҳкамлаб, депрессияларнинг олдини олади.

Солярий. Маълумотлар бўйича ушбу масканда кўп бўлишлик тери саратонини орттириб олиш хавфини туғдиради, бу ашаддий тамаки чекувчиларнинг ўпка саратонига чалинишларига қараганда кўпроқ экан.

Ёқмайдиган иш билан шуғулланиш. Эрталабдан кечгача ёқмайдиган иш билан шуғулланаётган кишидан ишсиз одам анча бахтли ва руҳан барқарордир – олимлар шундай ҳисоблайдилар.

Ҳаддан ташқари озодалик. Ён-атрофимизда ва танамизда микроорганизмлар иммун тизимимизни бир маромда ушлаб турар экан. Ҳаддан ташқари тозаликка риоя этиш тез-тез касалланишга сабаб бўлади.

Кўп ўтириш. Ким кунига 3-4 соатдан кўпроқ ўтиришга ўрганган бўлса, ўз умрини икки йилга қисқартирар экан. Ўрганиб қолиш эса тобеликка замин яратади.

loading...