Тошкентда бухоролик йигит “Lacetti”да 35 ёшли фуқарони уриб юборди. Пиёда шифохонада вафот этди

0

2021 йил 1 июнь куни тахминан соат 22.40 да Олмазор тумани А. Қодирий кўчасида Бухоро вилоятилик 1996 йилда туғилган Шамшод Қ. ишончнома асосида “Lacetti” (давлат рақами 80 Q 454 DA) автомобилини бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган. Бу хақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ оқибатида пиёда – 1986 йида туғилган Андижон вилоятилик Аброр М. бадан шикастлари билан шифохонага етказилди. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, жорий йилнинг 2 июнь куни Аброр М. ҳаётдан кўз юмди.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

loading...