Яна бир порахўр ушланди

0

Яккасарой туманида Тошкент давлат юридик Университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.О. бошқа бир фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг жиянини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар, амалдаги қонунчиликка кўра, Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга ҳам оширилган тўлов-контракт тўловини тўлаш шарти билан ўқишга кириш имконияти яратилган.

Агарда ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган бўлсангиз, олий таълим муассасасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Кириш имтиҳонлари бўйича бошқа имтиёзлар ҳақида шу ерда батафсил танишишингиз мумкин.

loading...