АҚШ Украинага катта миқдорда вакцина юборади

0

АҚШ ва Украина президентлари Жо Байден ва Владимир Зеленский Вашингтоннинг Киевга 900 минг дозали коронавирус вакцинасини етказиб бериш режаларини телефон орқали суҳбат чоғида муҳокама қилдилар, деди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки. Байден, шунингдек, Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирди.

«Раҳбарлар энергия хавфсизлиги ва CОVID-19 га қарши курашиш бўйича яқин ҳамкорлик зарурлигини муҳокама қилдилар, шу жумладан АҚШ Украинага пандемия билан курашишда ёрдам бериш учун 900000 дозада вакцина беришни режалаштирмоқда», деди Псаки Оқ уй веб-сайтидаги баёнотида.

Шунингдек, улар Украина президентининг коррупцияга қарши курашиш режасини қўллаб-қувватлаш ва «Украина халқи учун адолат, хавфсизлик ва фаровонликни таъминлайдиган Украинанинг демократик қадриятлари»га асосланган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик шерикликни муҳокама қилдилар. Жен Псаки Байден АҚШнинг Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаганини айтди.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here