«Lacetti» йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборди

0

Бухоро виляоти Бухоро туманида «Lacetti» йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Чорбакир аҳоли пунктида бир гуруҳ болалар йўлнинг белгиланган қисмидан кесиб ўтаётган бўлган. Аниқланишича, «Lacetti» машинасининг тезлиги юқори бўлгани сабаб 1-синф ўқувчисини уриб юборган. Мазкур ҳодиса оқибатида жабрланувчининг оёғи синиб, шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Жомбой туманида «Nexia» автомашинаси қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келиб, йўлнинг чекка қисмидан кетаётган 46 ёшли аёлни уриб юборгани хабар қилинган. Шунингдек, Ангренда 8 та автомобиль тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.

 

loading...