Маст бўлгандан кейин аҳвол шу! (фото)

0

Жорий йилнинг 5 июнь куни соат 19:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон тумани, Завроқ МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ҳайдовчи У.З. «Газ-5327» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва “Pemco” номли автомашиналарни таъмирлаш устахонаси олди томонида тўхтаб турган «Матиз» ҳамда «Спарк» русумли автомобиллар билан тўқнашув содир этган.

Натижада, ҳодиса жойида бўлган фуқаролар Н.Қ., О.З., Х.Э., А.М. ва вояга етмаган М.И.ларга турли даражадаги тан жароҳати етган.

Юк автомобиль ҳайдовчиси тиббий текширувдан ўтказилганда мастлик ҳолати тасдиқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here