Охири бир бало билан тугамаса яхши эди!.. (видео)

0
Кундан кунга, йилдан йилга офатлар сони ошиб бормоқда!..
Чанг бўронлар ва дарахтлар қулаши: Ўзбекистон нима бўлаяпди, ўзи?!
Гидромет маълумотларида айтилишича, Тошкент шаҳрида май ойининг охирги кунларида чанг миқдорининг рухсат этилган меъёрдан 2,7 марта ортиб кетганлиги кузатилган.
Айни дамда, Энергетика вазирлиги республикада электр узилишларини келтириб чиқараётган асосий омил иссиқ ҳарорат ва кучли шамоллар эканини билдирди. Электр таъминотидаги узилишлар шамол ва иссиқ ҳарорат натижасида трансфармоторларда қўшимча юкламалар ортиб кетгани туфайли юзага келмоқда, бунга қисман уй ва идоралардаги совутгичлар максимум ишлатилиши сабаб бўлаётир.
Чанг бўронлари Тошкентда ё умуман Ўзбекистонда инсонлар саломатлигига қандай таъсир қилаётгани борасида кўрсаткичлар йўқ, аммо одатда меъёрдан ортиқ чанг инсон нафас олиш йўллари яллиғланиши, аллергик ва бронхит касалликлари кўпайишига олиб келади.
loading...