Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида аҳоли поезд йўлини тўсиб қўйди. Нега?

0

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида аҳоли поезд йўлини тўсиб қўйди.

Маълум бўлишича, аҳоли туман ҳокими сўзида турмагани учун поезд йўлини тўсиб қўйган. Туман ҳокими «Айратом» қишлоғидаги электр муаммосини ҳал қилиш учун ўша ҳудудга 7 июнь куни соат 09:00да келишни ваъда қилган, лекин айтилган вақтга келмаган.

Таъкидланишича, соат 10:48 да ўша ердан Афросиёб поезди ўтиши керак бўлган. Ҳоким эса соат 10:20де келиб, аҳолини МФЙга олиб кетган ва муаммолар атрофлича ўрганилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган. Афросиёб поезди тўхтамасдан, ҳеч қандай талофатларсиз соат 10:48 да ўтиб кетган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here